Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддати яна узайтирилди

0

Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддатини 15 мартга қадар узайтирди.

“Бугун мажлисда эҳтиёт чораси икки ойга, яъни 15 мартга қадар узайтирилди”, – дея маълум қилган ҳимоячи.

Унинг сўзларига кўра, ишни кўриб чиқиш судланувчиларнинг адвокатларидан бирининг бетоблиги боис бошқа кунга кўчирилган. Кейинги суд мажлиси 16 январь куни бўлиб ўтади.

Sputniknews-uz.com

loading...