ДУНЁ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

ЭРОН ТРАМПНИ СУДГА БЕРМОҚЧИ

 

Эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг қасдини олиш давом этмоқда. Бу гал Эрон олий суди раиси Иброҳим Раисий айтдики, Америка президенти Дональд Трамп генерал Сулаймонийни ўлдириш ҳақида буйруқ бергани учун суд олдида жавоб бериши керак.

— Биз асосий айбдор Дональд Трампни албатта судга беришимиз керак, — деди Раисий. — Биз бу ишни шундай қолдирмаймиз. Трамп албатта Халқаро суд қаршисида қилмишлари учун жавоб беради…

Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний шу йил 3 январ куни Бағдод аэропортида ракета ҳужумлари туфайли ҳалок бўлган. Уни йўқ қилиш ҳақида айнан Дональд Трамп буйруқ берган.

 

ЭРОНДА ПЕНТАГОН ТЕРРОР ТАШКИЛОТИ ДЕЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

 

Эрон парламенти Американинг Пентагон ҳарбий ташкилотини террор ташкилоти сифатида расман қабул қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ҳукумат раҳбари Ҳасан Руҳонийга тақдим этганди. Руҳоний қонун лойиҳасини тасдиқлади. Энди Пентагон ва унга аъзо ҳисобланганларнинг барчаси террорчи сифатида баҳоланади. Яъни, Эронда Пентагон расмий давлат қуролли кучлари статусини йўқотди.

 

loading...