Исроил сув омборини очиб юборди, ғазолик деҳқонлар катта зарар кўрди

0

Исроил сув омбори шлюзларини огоҳлантиришсиз очиб юбориши натижасида Ғазода 370 гектардан ортиқ майдонни сув босди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Фаластин Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, Ғазо иқтисодиётига тахминан 500 минг долларлик зарар етган. Хусусан, картошка ва пиёз далаларини сув босиши натижасида маҳсулотлар чиқитга айланган, уй паррандалари ва боқилаётган асаларилар ҳам нобуд бўлган.

Ҳудудда зарарни аниқлаш учун олиб борилаётан ишларга Исроил армияси қаршилик кўрсатган ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

 

azon.uz

loading...