«Кейрушни Ўзбекистонга чақирмоқчи эдилар, аммо у 6-7 миллион евро маош сўради»

0
SARANSK, RUSSIA - JUNE 25: Carlos Queiroz, Head coach of Iran reacts during the 2018 FIFA World Cup Russia group B match between Iran and Portugal at Mordovia Arena on June 25, 2018 in Saransk, Russia. (Photo by Hector Vivas/Getty Images)

«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан Сербиянинг «Mozzartsport» нашрига берган интервьюси давомида Ўзбекистон миллий жамоасига Карлос Кейрушни чақирмоқчи бўлганлари ҳақида гапириб ўтди.

«Эктор Купер миллий жамоа руҳиятини ўзгартиришга уринди, аммо бу фойда бермади. Футболчилар катта ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйгандек тўп суришди. Купер истеъфога чиқарилгач, маҳаллий мураббий тайинланди. Ўзбекистонга Карлос Кейрушни чақирмоқчи бўлишди, аммо унинг талабига кўнишмади. Кейруш йилига 6-7 миллион евро маош сўради, улар эса бу шартга кўнишмади» – дейди суҳбат давомида Драган Черан.

Эслатиб ўтамиз, Эрон миллий жамоасини 2011 йилдан буён бошқариб келган Карлос Кейруш 2019 йилда жамоани тарк этгач, кўп ўтмай Колумбия миллий жамоаси бош мураббий сифатида иш бошлади.

 

kun.uz

loading...