Кучли қор туфайли Афғонистонда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

0

Маълумотларга кўра, Афғонистон ҳамда Покистонда камида 43 нафар одам кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлган.

Покистоннинг биргина Белужистон вилоятида 25 нафар фуқаро вафот этган.

Кучли қор ёғиши туфайли магистрал йўллар вақтинчалик ёпилган. Вилоятнинг айрим жойларида ёққан қорнинг қалинлиги 15 смга етади.

Покистон шарқидаги Панжоб вилоятида 11 киши кучли ёмғир ёғиши туфайли том қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлган, дейди вилоят фавқулотда вазиятлар хизмати расмийси Абдул Саттор.

Афғонистонда, вилоятлар маъмурларида кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли камида 18 киши ҳалок бўлган.

Мамлакат жанубидаги Қандаҳорда 8 киши, ғарбидаги Ҳиротда 7 киши, жанубдаги Ҳелманд вилоятида 3 киши кучли қор ёғиши натижасида ҳалок бўлган. Ушбу рақамлар фақат расмий статистика ҳисобланиб, ҳақиқий рақамлар бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Афғонистон пойтахти Кобулда ҳаво ҳарорати -15 даражагача тушиб кетган.

 

sof.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here