Мактабда совғага… жойнамоз беришди

0

Бола тарбиясидаги асосий  хато ва камчиликларимиз диндан умумий узоқлашиш оқибатида пайдо бўлган десак, хато қилмаймиз. Болага  ҳалол-ҳаромни, увол-савобни, оқу қорани таниш учун динга муҳтожмиз. Зотан, болага динсиз тарбия беришга уриниш, уни тарбиядан маҳрум қилиш демакдир. ХIХ асрда яшаган машҳур француз адиби ва файласуфи Виктор Гюго: “Таълим дин асосида бўлиши лозим, шундагина яхши одамлар етишади”,  деган эди.

Бугун эшитган бир хушхабарни сизларга улашмоқчимиз. Сирдарё вилоятидаги мактаблардан бирида 11-синф қизлари синфдош йигитларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклашибди. Совға одатдан ташқари: ҳар бир болага биттадан жойнамоз.

Машааллоҳ, қандай ҳам ажойиб совға. Аллоҳ шу ўғил-қизларимизнинг дилига солганинг –  имонларини зиёда эт, дунёвий ва охират илмларининг олиму олималари этиб етиштиргин!

 

azon.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here