Расман: «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги ўйин санаси ва стадион ўзгарди

0

Бунёдкор» футбол клуби мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ироқнинг «Ал Завра» жамоасига қарши баҳсни 22 январга кўчириш бўйича ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

ОФК жамоамизнинг мазкур хатига ижобий кўринишда жавоб берди. Шунга кўра, «Бунёдкор» – «Ал Завра» баҳси 22 январь куни бўлиб ўтади. Қолаверса, «Бунёдкор» стадионининг чими парвариш қилинаётгани боис мазкур беллашув «Жар» ўйингоҳида ўтказилади. Учрашув 14:00да бошланади.

loading...