Тожикистонлик эркак ўзининг бешинчи хотинини пичоқлаб ўлдирди. Нега?..

0

 

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Истаравшон шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган Қурбонов Илҳом Баратович ўзининг 35 ёшли хотини Муллоева Гулором Миржумаевнани рашк туфайли пичоқлаб ўлдирган. Экспертиза кўрсатдики, эркак хотинига 13 маротаба тиғ зарбаларини йўллаган. Аёл касалхонада жон берган.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги мутасаддиларининг маълумотига кўра, Илҳом аввалги тўртта хотини билан ажрашиб кетган. Уларнинг биридан фарзандлари ҳам бор. Фарзандларига алимент тўлашни истамагани учун қамалиб ҳам чиққан экан.

Қотил энди камида 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Астағфирилло!!!

 

loading...