Тошкентлик таниқли дизайнер қотиллик қурбони бўлди

0

Тошкентлик таниқли дизайнер ва хареограф Нариман Григорян қотиллик қурбони бўлди. Мазкур хабарни ҳуқуқ-тартибот органлари тасдиқлади.

Қотиллик 14 январ куни Тошкентнинг Яшнобод туманида содир бўлган.

Нариман Григорян Ўзбекистонда санъат соҳаси вакиллари орасида тан олинган ва танилган дизайнерлардан бири эди. Мамлакатнинг энг машҳур аёл санъаткорлари дизайнер билан ҳамкорлик қилиб келган.

У бир неча бор мода оламидаги мукофотларни ҳам қўлга киритган. Тошкент NG бутиклар тармоғига ҳам асос солган.

Qalampir.uz Tahririyati

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here