Тошкентнинг икки туманида янгича сув ҳисоблагичлар синовдан ўтказилади

0

Тошкентнинг икки туманида кўрсаткичлари масофадан туриб аниқланувчи электрон сув ҳисоблагичларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Уй-жой куммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассиси Нурали Бойтурсуновга таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу инсон омилисиз сув истеъмолини назорат қилишнинг янги усули ҳисобланади.

«Бу — янги замонавий ҳисоблагич. Унинг оддий ҳисоблагичлардан фарқи — текшириш учун фуқароларни безовта қилиш ва уйларига кириш шарт эмас. Исталган вақтда сув сарфи ҳақида маълумотни олишимиз мумкин», — дейди Бойтурсунов.

Айни вақтда Россия ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларига ўрнатилмоқда. Қурилмалар LoRaWAN алоқа модулида ишлайди.

«Ҳисоблагичлар шаҳар ташқарисида 10 километр ва шаҳар ичида эса 5 километр масофадан маълумотларни олиш мумкин. Битта антеннани ўрнатиб, 2000 мингта абонентдан маълумотларни олса бўлади. Маълумотлар тўғридан-тўғри базага келиб тушади, уни ҳеч ким қўлда ёзиб олмайди», — дейди мутахассис.

Нурали Бойтурсуновнинг таъкидлашича, янги ҳисоблагичлар ҳисобига истеъмолчилар 90 фоизга қадар малағни тежаши мумкин. Ҳозирда 30—40 та ҳисоблагич синовдан ўтказилмоқда.

Аввалроқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ўзбекистон энг кўп сув истеъмол қиладиган давлатлардан бири ҳисобланишини айтганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here