Туркманистон полициячилари қонунга зид равишда наркология диспансерида сақланаётган йигит учун товон пули талаб қилмоқда…

0

 

Туркманистоннинг Тошовуз вилоятида яшовчи 20 ёшли Мансур Каримов вилоят наркология диспансерида сақланмоқда. Уни полициячилар бу ерга жойлаштиришган. Айтишларича, ҳар куни кечқурун Мансурни полиция маҳкамасига олиб бориб из қолмаслиги учун товонига уриб қийноққа солишаётган экан. Сабаби оддий. Мансур қўшнисининг сув тортадиган насосини ўғирлаганликда айбланган. Бу айбини бўйнига олган. Бироқ полициячилар унинг гарданига яна бир ўғирликни қўйиш ниятида ҳаракатлар бошлашган. Бу айбни бўйнига олмагач, Мансурни наркология диспансерига жойлаштиришган. Ҳар куни кечқурун олиб кетиб қийноққа солишади. Уйидагиларга эса агар Мансур озод этилишини исташса, жами 1000 доллар миқдорда товон пули тўлаб қўйишларини тайинлашган. Беришмаса, иш прокуратурага оширилиши билан қўрқитишган.

Мансурнинг ота-онаси диспансер бош врачига ҳам учрашиб гаплашишди. У ноқонуний тарзда бу ерда сақланаётганини айтишди. Бироқ врач полиция билан гаплашишни маслаҳат берди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here