Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 15 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

15 январ куни сизни росмана калейдоскоп кутади. Ҳодисалар бир-бири билан кўз кўриб қулоқ эшитмаган тезликда алмаша бошлайди. Агар эзгу мақсадларни кўзлаб ҳаракатлар содир эта бошласангиз, табиатингизга хос қатъиятлилик янада мустаҳкам торта бошлайди. Аёллар, қизлар соч ранги ва гардеробини янгиласалар фойдадан холи бўлмайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга умид боғласалар адашишмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

15 январ кунингиз худди эртаклардагидек кечади. Миянгизни турли ажабтовур фантазиялар чулғаб олади. Гўёки сиз сеҳргарга айланиб қоласиз. Фарзандларингизга турли фокуслар кўрсата бошлайсиз. Фақат сеҳргарликни ҳаддидан ошириб юборманг. Сизга кейинчалик ишонмай қўйишлари мумкин. Шахсий ҳаётингизда сизни кутилмаган совғалар кутиб туради. Жуфтингиз билан муносабатлар янада мустаҳкам тортиб, кайфиятингиз чоғ бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Агар бор кучингизни фақат профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга бағишлашни ният қилган бўлсангиз, адашасиз. Куч бошқа жабҳаларда ҳам асқотишини унутманг. Ёлғизлар бировни севиб қолишлари, саёҳатга отланишлари ва романтикага ошно тутинишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

15 январда жамият томонидан ўйлаб топилган стандартларга умуман бўйсунмайсиз. Фақат эҳтиёт бўлинг. Вазият сизнинг зиёнингизга ишлай бошламасин тағин. Буюк ишларни амалга ошириш учун ўзингизга бўлган ишонч ва энтузиазм керак бўлади. Агар пулни бўлар-бўлмасга сарфлайвермасангиз, моддий аҳволингиз ажойиб тарзда кечади. Саломатликни бир маромда тутиб туриш учун парҳез бошланг. Омад сизга ёр бўлсин! Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида таваллуд топганлар бугун реал режалар ҳар доим ҳам амалга ошавермаслигини англаб етишади. Олдингизда пайдо бўладиган тўсиқларни енгиб ўтиш учун мустаҳкам ирода керак бўлади. Тўсиқлар жуда кўп. Шунинг учун бошқа масалаларга чалғимаслигингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ёқимли кечади. Айримлар кечқурун олис манзилга саёҳат учун отланишлари кутилмоқда. Йўлингиз бехатар бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

15 январ куни ҳаётий тажриба ва тартиблилик масаласида бошқалардан бир поғона юқори ўринда туришингиз кутилади. Муҳаббатда ёлғон хушомадларга берилманг. Жуфтингизга хиёнат қилишдан тийилинг. Мияни ҳам, қўл-оёқларни ҳам ўзингизга бўйсундиринг. Иблис етагида қолиб кетишининг олдини олинг. Кечқурун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун шахсий бизнеси борлар, тадбиркорларнинг куни туғади. Ҳатто, рақобатчиларингиз режали иш тутишингизни кўргач, сизга ҳаваси кела бошлаганига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда ва молияда иштаҳани назоратда ушланг. Янги муаммолар кўндаланг турмаслиги учун барча ишларингизни тартиб билан, ақлни ишлатган ҳолда ташкил этинг. Ким бугун хизмат сафарига жўнаб кетса, албатта моддий манфаат кўради. Омадингизни берсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 январда ишчанлик кайфиятида бўласиз. Иш кўп, ғояларнинг кети узилмайди. Мартаба, лавозим юқорилаши учун кафолатлар етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Рақобатчиларга ҳужум уюштириш фикридан қайтинг. Сизга рақобатчи бўлиб туғилгани учун уларнинг ўзи афсусда қолишган. Баҳсли лаҳзалар муваффақиятли якун топади. Бугун янги лойиҳалар учун катта пул тикманг. Олис сафарга чиқсангиз, янги танишувларни бошдан кечирасиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Сурункали хасталикка дучор бўлганлар зудлик билан муолажаларни бошлаши керак. Ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, қон босими сакраши кабилар сизни чарчатиб ташлаши эҳтимолга яқин. Врачга бориш зарур бўлса, албатта боринг. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Жуфтингиз билан орадаги муносабатлар тобора юқорилаши кузатилади. Бахтли бўлинг!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

15 январ куни аёллар, қизлар биринчи ўринда ташқи қиёфасига эътибор қаратишлари зарур. Бундан ташқари, ошқозонингиз байрам баҳонасида бироз бузилган. Уни тузатиш ҳақида қайғуришингиз лозим. Диетолог қабулига боринг. Овқатланиш масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Саломатликка зиён етказувчи маҳсулотлардан юз ўгиринг. Сершовқин давралардан қочинг. Организмингизнинг қадрига етинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун қилаётган ишларингиздан кўнгил тўлмаслиги сабабми кайфиятингиз тушиши мумкин. Янада қизиқарлироқ, сирлироқ юмушларни қўмсай бошлайсиз. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга ҳам деярли зиён етган. Рашк ҳаммасига асосий сабабчи эканини унутманг. Ё сиз, ё жуфтингиз чегарадан ўтгансизлар. Ижодкорларнинг куни туғади. Ўзингиз энг буюк ҳисоблаган ғоянгиз ҳақиқатга айланади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

15 январда жамоангизда бетакрор эканингизни яна бир бор чуқур ҳис этасиз. Ҳамкасбларнинг кўпчилиги сиздан маслаҳатлар сўрай бошлашади. Сиз учун бутун бир олам ҳисобланган одам билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Лекин жанжал у қадар кучли бўлмайди. Кўп ўтмай ярашасиз. Фақат масалага позитив назар билан қарасангизгина мақсадга етасиз. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...