Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг номини сотиб бойимоқчи бўлган фирибгар жазога тортилади…

0

 

Эсингизда бўлса, 2019 йил охирида тожикистонлик 43 ёшли Саиджон Ғаниев Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова иштирокидаги концертни ташкил этиб мухлисларга чипталар сотган. Сотилган чипталар сони юздан ошиб кетган. Аммо саҳнага Юлдуз Усмонова эмас, деярли қиёфадоши, ёши улуғ бир аёл чиқиб келган. Қўшиқ ўрнида эса фонограмма янграган. Мухлислар аҳмоқ эмас-ку, фирибгарнинг устидан шикоят қила бошлашди. Мана, ниҳоят фирибгар қўлга олинибди ва унга нисбатан Тожикистон жиноят мажмуасининг 247 модда, 2- қисми билан жиноий иш қўзғатилибди.

Ўша фириб аралашган концерт ўтган йил 25 декабр куни Истаравшон шаҳридаги «Садбарг» ресторанида бўлиб ўтган. Шуниси ачинарлики, мухлислар ушбу фирибга қоришиқ концертдан лавҳалар интернетда пайдо бўлгачгина алданганларини тушуниб етишибди. Шундан кейингина кўпчилик ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига шикоят қила бошлабди. Агар фирибгар Саиджон Ғаниевнинг айби исботланса, у беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here