Алишер Усмонов АПЛ клубининг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди

0
Таниқли миллиардер Алишер Усмоновга қарашли «USM Холдинг» қурилиши режалаштирилаётган Мерсисайднинг «Эвертон» клубига тегишли янги стадионни номлаш ҳуқуқини сотиб олди, дея маълум қилмоқда СА.

Клуб бош директори Дениз Барретт-Баксендейл келишув 30 млн фунт стерлингни ташкил қилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Усмонов 2018 йилнинг августида «Арсенал» (Лондон) клубининг ўзига тегишли бўлган акциялар пакетини(30%)  550 миллион фунт эвазига сотиб юборганди.

loading...