АПЛ тарихидаги хорижлик футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилди ФОТО

0
Британиянинг “The Sun” нашри Англия Премьер-лигасида ўйнаган хорижлик футболчилардан ташкил топган рамзий термани тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг янги ном остидаги илк турнири 1992 йили бошланган ва ҳозирга қадар давом этиб келмоқда. Таркиб ҳам шунга асосланган ҳолда тузилган.

Дарвозабон: Петер Шмейхель («Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла», «Манчестер Сити»);

Ҳимоячилар: Виржил ван Дейк («Саутгемптон», «Ливерпуль»), Неманья Видич («Манчестер Юнайтед»), Венсан Компани («Манчестер Сити»);

Ярим ҳимоячилар: Давид Сильва («Манчестер Сити»), Патрик Виейра («Арсенал», «Манчестер Сити»), Эден Азар («Челси»), Эрик Кантона («Лидс», «Манчестер Юнайтед»), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед»);

Ҳужумчилар: Тьерри Анри («Арсенал»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»).

loading...