АҚШда мактаблар устига авиаёнилғи ташланиши оқибатида 60 киши жабрланди

0

14 январда самолёт Лос-Анжелес яқинидаги бир нечта мактаб устига авиаёнилғи ташлагач 60 киши тиббий ёрдам олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати нозири Шон Фергюсоннинг таъкидлашича, воқеа тушликдан кейин юз берган. Гап умумий ҳисобда 6 мактаб ҳақида бормоқда. Улардан 5 таси бошланғич, яна биттаси юқори синфлар ўқийдиган мактаб бўлган.

Маълум қилинишича, авиаёнилғи ташланиши Delta Air Lines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолётининг фавқулодда қўниши вақтида юз берган. Шанхайга учаётган самолёт двигатели билан юз берган муаммо сабабли Лос-Анжелесга қайтишга мажбур бўлган. Бундай вазиятларда самолёт қаттиқ қўниш вақтида ёниб кетмаслиги учун сарфланмаган авиаёнилғидан халос бўлишга ҳаракат қилинади.

BNO News

@BNONews

BREAKING: Delta Flight 89 dumps fuel on approach to Los Angeles International Airport; fire crews are assessing dozens of children at a Cudahy elementary school

Embedded video

1,185 people are talking about this

Хабарда айтилишича, мактаблар ўқувчилари ва ходимлари устига ёнилғи тушган ёки улар унинг буғлари билан нафас олган бўлишлари мумкин. Воқеа жойига 70 нафар ўт ўчирувчи ва тез ёрдам ходимлари етиб келган. Шифокорлар тери қичишиши ёки нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилганларга ёрдам кўрсатганлар.

 

kun.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here