Атамбаев ўз мақсадига эришди – судья қарор қабул қилди

0

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши юзасидан суд жараёнининг охирига қадар суд мажлисидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.

Судья Атамбаев мажлисда иштирок этишдан бош тортгани ҳамда мажлис залидан бир неча марта туриб кетиб қолгани сабаб уни чақариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Сайёр суд 14 январь куни бўлиб ўтган.

“Алмазбек Шаршенович қатнашмади, чунки у олдинги сафар зални тарк этганида суд мажлис тартибини бузганлиги учун уни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Демакки, батамом чиқариб юборди, яъни мажлислар унинг иштирокисиз ўтади”, – деди адвокат.

Sputniknews-uz.com

loading...