Беш йил давомида фақат гуруч ва қалампир билан овқатланган қиз вафот этди

0
OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Беш йил давомида фақат гуруч ва тузланган Чили қалампирини истеъмол қилган хитойлик талаба вафот этди.

Қизнинг онаси тўрт ёшида вафот этган, 14 йилдан сўнг эса отаси вафот этади. Шундан сўнг у укасини катта қилишга мажбур бўлди. Руҳий касаллиги туфайли бола тиббий ёрдамга муҳтож эди, опаси эса ҳар ой 300 юан миқдорида ёрдам пули олган. Бу қийинчиликларга қарамай, қиз коллежга ўқишга киради, у ерда унга ҳар йили етти минг юан миқдорида стипендия тўланади.

Талаба ва унинг укаси қариндошларининг уйида яшаган, аммо барибир молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Шу сабабли, қиз беш йил давомида гуруч ва тузланган қалампир билан овқатланади, бу қизнинг жуда ориқлаб кетишига олиб келди, унинг вазни 22 килограммни ташкил этган.

Ўтган йилнинг октябр ойида талабага юрак ва буйрак муаммолари ташхиси қўйилган эди. У хайрия ташкилотларига мурожаат қилишга мажбур бўлган ва унинг ҳикояси жамоатчилик эътиборини тортди. Умумий ҳисобда бир миллион юан тўпланган, аммо бу етарли эмас эди.

Шифокорлар қизни қутқара олмадилар. У 13 январь куни вафот этди.

Sof.uz

loading...