Даврон Файзиев: «Вазият оддий, ютасан ва гуруҳда биринчи ўринни оласан»

0

Ўзбекистон ъамда Ж.Корея ОТЖ ўртасидаги беллашув олдидан Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вазият оддий, математика қилмаса ҳам бўлади, ютасан ва гугуҳда биринчи ўринни оласан. Мабодо нимадир ўхшамаса, шунчаки ютқазмайсан. Бизгаку оддий, йигитлар эса 90 минут жанг қилмаса бўлмайди. Корея билан бир меҳмонхонада, бир жойда овқатланамиз. Ҳаммаси новча, бақувват йигитлар. Уларга қарши мобиллик ва тезлик, тўпни пастлатиб ўйнаса бўлади. Ўйлашимча кореялик мураббий турнирдаги асосий рақобатчисини бугуннинг ўзида қоқилтиришга уриниб кўради. Бизда катта ротация қилинмаса керак. Балки рақибнинг ҳусусияти ва футболчиларимиз физик ҳолатидан келиб чиқиб Друлович 1-2 позицияни янгилар. Менга ва ўйлайманки кўпчиликка қизиқ, «фантазиста» позициясида Бозоров ёки Тўхтасиновдан қай бири тушиши. Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин. Танлов бўлсин. Рақобат бўлсин. Бу йигитлар нега бундай даражада? Чунки шуни орзу қилган бошқа сонминглар орасидан ёриб чиққан. Буёғигаям шу ўрни учун ҳавотирли муҳит сақланиб қолиши муҳим. Ҳар бир жамоада. Омад, йигитлар!», дея саҳифасига ёзган ЎФА вакили.

loading...