Дилдора Ниёзова Нариман Григорян ҳақида: «Жуда самимий ва яхши инсон эди»

0

Хонанда Дилдора Ниёзованинг сўзларига кўра, дизайнер Наримон Григорян ҳаётда жуда самимий ва яхши инсон бўлган.

«У билан охирги марта 2018 йилда ўтказган концерт дастуримда бирга ишлаганмиз. Ҳозир бу шум хабарни эшитиб очиғи «шок» ҳолатига тушиб қолдим… Инсон сифатида жуда самимий, яхши эди. Бир оз тўполончироқ ёки асабийроқ бўлганида ҳам, ўзи феъли оғирроқ эдида десак… Ёши кичикка иззатда, каттага ҳурматда, жуда муомаласи чиройли инсон эди. Қандай қилиб бундай инсонга шундай даҳшатли ёмонликни раво кўриш мумкин? «, – дея хотирлади хонанда.

Дилдора Ниёзованинг айтишича, иш юзасидан учрашганларида ҳам Нариман ҳамиша кулиб кутиб олган.

«Либосларим дизайни устида ишлаётганимизда ҳам қандай услубни хоҳласам, ундан ортиғи билан чиройли қилиб яратиб берарди, кўнгилга қарарди. Ҳеч қачон йўқ, бунақа эмас, бунақа қиламиз деб қарши чиқмаган. Олдига қўйган мақсадлари жуда кўп эди. Бу жиноятни тагига етиш ва жавобгарни албатта жазолаш керак! Ҳамиша кулиб турадиган тимсоли кўз олдимдан кетмаяпти, эссиз… Жойи жаннатдан, охирати обод бўлсин илоҳим», – дея суҳбатни якунлади Ниёзова.

Sputniknews-uz.com

loading...