Фарғоналик энергетикнинг ҳийласи қимматга тушди

0

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари томонидан 13.12.2019 йилда Фарғона шаҳар, Оқариқобод МФЙ ҳудудидаги Фарғона вилояти насос станция энергетика бошқармаси Фарғона тумани бўлимига қарашли 198-сонли тик қудуқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» асосида электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан мониторинг текшириш ўтказилган.

Аниқланишича, Фарғона вилояти насос станция энергетика бошқармаси Фарғона тумани бўлими бошлиғи М.Мирзаев ўзига бириктирилган Фарғона шаҳар, Оқариқобод МФЙ ҳудудида жойлашган 198-сонли тик қудуқда ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг “А, В, С” фазалари узиб қўйилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январь кунги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 117, 118-бандлари талаблари қўпол равишда бузилган. Оқибатда Фарғона туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 41 500 305 сўмлик анча миқдорда моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Суриштирув давомида фуқаро М.Мирзаев давлатга етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплашга мажбур бўлди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here