Ироқдаги «Ат-Тожий» Америка ҳарбий базасига навбатдаги ракета ҳужумлари йўлланди…

0

 

Базада америкалик ҳарбийлар билан бирга коалиция аъзолари ҳам яшаб турибди. Базага жами 8 та ракета келиб тушди ва сезиларли даражада моддий зарар етказди. Айтишларича, ракета ҳужумлари туфайли ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар кузатилмаган.

Худди шу база январ ойи аввалида ҳам ўққа тутилган. Бунгача Америка ҳарбий ҳаво кучларига тегишли қирувчи самолётлар Сурия ва Ироқ чегарасида жойлашган «Аль Хашд аш-Шаабий» отрядини ўққа тутган. Ҳужумлар натижасида 27 киши ҳалок бўлган.

3 январда эса Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси генерали Қосим Сулаймонийга тегишли кортежга америкаликлар ракета ҳужумларини йўллаган. Сулаймоний билан бирга 4 нафар Эрон, 4 нафар Ироқ ҳарбийлари ўлим топган. Шу билан бирга «Аль Хашд аш-Шаабий» отряди командири ўринбосари ҳам ҳалок бўлган. Ушбу отряд Ироққа тегишли бўлгани боис кечаги ҳужумлар ҳам қасд олиш операциялари сирасига киритилди.

 

loading...