Наманганда Nexia автобусга урилди. Nexia йўловчиси ҳалок бўлди, автобуснинг 11 йўловчисига тиббий ёрдам кўрсатилди

0

14 январь куни Наманган вилоятида Nexia ва Isuzu автобуси ўртасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Тахминан соат 08:20 ларда «Наманган—Уйчи—Учқўрғон» автомобиль йўлининг 22-километрида ишонч қоғози билан ўзганинг Nexia’сини бошқариб кетаётган 43 ёшли ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Бунинг оқибатида Nexia автомобили салонида 30 нафар йўловчи бўлган Isuzu автобуси билан тўқнашув содир этган.

Содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia ичида бўлган учқўрғонлик 60 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, Nexia ҳайдовчиси Н.М ҳамда икки нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Бундан ташқари, Isuzu автобусининг 11 нафар йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.

 

 

loading...