ШОТЛАНДИЯДАГИ ДЎКОН ИШЧИСИ АРВОҲНИНГ ҒАЗАБИГА УЧРАДИ… (ВИДЕО)

0

 

Англияда чоп этиладиган «Daily Star» газетасида ёзишларича, яқинда Шотландиядаги Ирвина шаҳрида жойлашган супермаркетлардан бирида арвоҳ ишчи аёлга ҳужум қилган. Супермаркетдагиларнинг тан олиб айтишича, бу арвоҳ худди уй ажинаси каби супермаркетда яшаркан. Унга «Стейси» дея исм ҳам қўйиб олишибди. Аммо арвоҳ шу кунга қадар ҳали ҳеч кимга зиён етказмаган. Шу куни Элиза исмли супермаркет ишчиси маҳсулотларни тўғрилаб юрган маҳали олдиндаги қути устига чиқмоқчи бўлиб оёқ узатган. Шунда кимдир қутини нари суриб юборган-у, аёл полга қулаган.

Олдинига скептиклар бу воқеага унчалик ишонгилари келмадими, қутини аёлнинг ўзи сурган бўлса керак деб ўйлашди. Лекин Элиза ҳушида эди. Қутини оёғи билан ҳам, қўли билан ҳам нари сурмаганини айтди. Шунда супермаркет раҳбарлари Элизадан қандайдир айб иш қилган-қилмаганини суриштиришди. Элиза ўйлаб туриб, ўша маҳал дўкондан нимадир сотиб олиш ниятида маҳсулотларни кўздан кечираётган эркак билан кулишиб гаплашганини ёдга олди. Шундагина тушуниб етишди. Стейси Элизани ўша эркакка рашк қилган. Шунинг учун унга ташланиб, йиқитиб қочган. Элизага Стейси билан дўстлашишни маслаҳат беришди.

Яқинда Челябинск музейида сақланаётган метеорит бўлагини ҳам арвоҳ барчанинг кўз ўнгида азот кўтариб, кейин жойига қўйгани ҳақида ёзишганди.

loading...