ТОЖИКИСТОНЛИК ЭРКАК ЎЗИ ЯСАГАН ГРАНАТА ПОРТЛАШИДАН ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Шу йил 14 январ куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида яшовчи 33 ёшли Иван Мезенцев ўзи ясаган «РГД-5» қўлбола граната портлаши туфайли ўлим топди. Гап шундаки, у куппа-кундузи ширакайф ҳолда қўлига гранатасини олди-ю, шаҳар айланишга чиқди. Қайсидир маҳал билибми-билмайми, граната «узуги»ни тортиб юборди шекилли, граната қўлида турган ҳолда портлаб кетди.

Иванни зудлик билан касалхонага олиб боришди. Афсуски, у ҳаётдан кўз юмди.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари шу масалада суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

loading...