Турли мамлакатлардаги ғалати ва бемаъни тақиқлар

0

Ҳаёт ажойиб ва қизиқарли, ҳар бир халқ ва миллатнинг ўз анъанаси, қонун-қоидаси бор. Баъзи тақиқлар асосли ва ҳаққоний, баъзилари эса ғалати ва бемаъни.

Канадада ходуноклар тақиқланган

Ходуноклар боланинг тўғри ривожланишига ҳалал беради, бўғимлар, суяклар ва мушакларга нисбатан босим нотўғри тушади. Агар болали уйда ходуноклар аниқланса, оилага 100 минг доллар миқдорида жарима солинади, ва ҳаттоки қамоқ жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.

Айова штатида бегоналарга қараб кўз қисиш тақиқланади

Рўпарангдаги аёлни танимайсанми – кўзингни қисма!

Оклахомада кучукларга қараб, юзни буриштириш мумкин эмас

Бундай қилиқ қилганларга нисбатан жарима солинади ёки қамоқ жазоси белгиланади.

Капри оролида қаттиқ товушли оёқ-кийим кийиш тақиқланади

Жамоат хавфсизлиги юзасидан юрганда тақиллайдиган ёки шапиллайдиган оёқ-кийим кийганлар жаримага тортилади.

Сингапурда сақичлар тақиқланган

Сингапурда сақичларни сотиш ва сотиб олиш мумкин эмас. Кўчада чайнаб ташланган сақич учун 500 доллар жарима солинади.

АҚШнинг Делавэр штатида аёлларнинг эркакларга оила қуришни таклиф қилиши тақиқланади

АҚШ нинг Флорида штатида оиласиз аёлларнинг якшанба кунлари парашютдан сакраши мумкин эмас

Якшанба кунлари ёлғиз, эридан ажрашган ёки бева аёлларнинг парашютдан сакраши тақиқланади. Қонунни бузганларга нисбатан жарима солинади ёки қамоқ жазоси қўлланилади.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида ресторанларда суюқ овқатларни шопириб ичиш тақиқланади

Суюқ овқатларни ичаётганда ҳеч қандай ёқимсиз овозлар чиқиши мумкин эмас.

Барбадосда камуфляж кийимни кийиш тақиқланади

Агар сиз гиёҳвандликка қарши курашиш ташкилоти ёки Барбадос Қуролли кучларига кирмасангиз, ҳар қандай камуфляжли нарсаларни кийишингиз тақиқланади.

Саудия Арабистонида жамоат жойларида мусиқа тинглаш мумкин эмас

Бу ерда мактаб ва институтларда ва ҳаттоки мусиқа дўконларида ҳам мусиқа тинглаш тақиқланади.

Германияда катта автомобил йўлда бензин тугаб қолса, жаримага тортилади

Агар автомобилда бензин тугаб қолса, ҳаракат қилаётган бошқа автомобилларга ҳалақит берганлик сабабли ҳайдовчи жаримага тортилади

Францияда тушлик вақтида кетчуп ейиш тақиқланган

Мактаб ва коллежда ўқувчиларга тушлик пайтида кетчуп истеъмол қилиш тақиқланади. Бу ҳаракат шакар истеъмолини камайтириш ҳамда миллий овқат сифатини ҳимоя қилиш мақсадига қаратилган. Айни дамда эса АҚШда кетчуп сабзавот ўрнида истеъмол қилинади.

АҚШнинг Вермонт штатида тиш протезлари аёллар учун тақиқланган

Вермонт штатида аёлларнинг танглай тишлар тақишлари учун эрларининг ёзма равишдаги рухсатномаси керак бўлади.

loading...