U-23 Осиё чемпионати. 1/4 финалнинг икки жуфтлиги аниқланди

0
Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугун, “B” ҳамда “C” квартетларидаги учрашувлар ўз якунига етди. Унга кўра, Ж.Корея, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ҳамда Сурия олимпиячилари кейинги босқичга йўл олишди.

Ҳозирча, чорак финалнинг икки жуфтлиги номи маълум бўлди, булар:

18 январь, С.Арабистони – Таиланд

18-январь, Австралия – Сурия

Эслатиб ўтамиз, Ж.Корея ҳамда Ўзбекистоннинг рақиблари эртага “D” гуруҳида ўтказиладиган сўнгги тур беллашувларидан кейин аниқланади.

19-январь, Ж.Корея – “D” гуруҳи 2 ўрин соҳиби

19-январь, “D” гуруҳи пешқадами – Ўзбекистон

loading...