U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ сўнгги турда Ж.Кореяга имкониятни бой берди, лекин плей-оффга йўл олди ВИДEО

0

U-23 Осиё чемпионати 3 тури доирасидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви якунланди.

Оҳ Се Ҳуннинг 5 дақиқадаёқ узоқдан кутилмаганда йўллаган кучли зарбаси рикошет орқали Абдувоҳид Нематов дарвозасидан ўрин олди.

21 дақиқада Бобур Абдуҳолиқов бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади.

2 таймнинг ўрталарида яна ўша Оҳ Се Ҳун жарима майдони ташқарасидан дарвозага аниқ зарба бериб, баҳсга якуний нуқтани қўйди – 2:1.

Гуруҳдаги параллел ўйинда эса Эрон олимпиячилари Хитой устидан минимал (1:0) натижа билан зафар қозонишди.

Шу тариқа, мазкур квартетдан кореяликлар юз фоиз натижа, яъни, 9 очко билан кейинги босқичга йўл олишди. Ўзбекистон ОТЖ эса 4 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра плей-оффга чиқди.

U-23 Осиё чемпионати
«C» гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон – Жанубий Корея 1:2

Гол: Бобир Абдуҳолиқов (22) – Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Хун (71)
15 январь 2020 йил. Бангкок. «Таммасат» стадиони.
Бош ҳакам: 
Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.
Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.

loading...