Украина махсус хизмат ташкилоти Қрим кўпригида теракт уюштирмоқчи эди. Аммо…

0

 

Шу ҳақда Россия Давлат Думаси депутати Константин Затулин расман маълумот тарқатди. Депутатнинг айтишига кўра, яқинда Украина махсус хизмат ташкилоти ходимлари радикал гуруҳларнинг қўли билан Қрим кўпригида террор ҳаракатини содир этишни мўлжаллаганди. Бу иш Россия президенти Владимир Путин кўприкдан ўтаётган маҳал амалга оширилиши лозим эди. Бироқ Россия махсус хизмат ташкилоти ходимлари террор ҳаракатининг олдини олишга улгурди. Украиналикларнинг бомбаси портлашга улгурмади.

Кўприк Керчен бўғози орқали ўтган. У Қримни Таман ярим ороли билан боғлаш учун хизмат қилади. Кўприк 2018 йил май ойида очилган бўлиб, узунлиги 19 километрга тенг. Бу кўприк устида темир йўл ҳам бунёд этилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here