Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ўқитувчилар учун – 5 баробар;

психолог учун – 3 баробар;

ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари – 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

 

-она тили ва адабиёти;

-рус тили ва адабиёти;

-тарих;

-инглиз тили;

-физика;

-астрономия;

-алгебра;

-геометрия;
-кимё;

-биология;

-география;

-маънавият асослари;

-давлат ва хуқуқ асослари;

-жисмоний тарбия;

-информатика ва ахборот технологиялари;

-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига
(Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки
71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

loading...