Ҳеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан!

0

Икки фаришта оддий бир йўловчи одам шаклига кириб, бир бой бадавлат оиланинг уйида тунаб қолишибди. У оила меҳмондўст эмас экан ва фаришталарни меҳмонхонага киргизишни ҳоҳлашмай, уларга совуқ ертўладан жой беришибди. Фаришталар энди ётиш учун жой солишаётган экан катта фаришта деворда ўйилиб тушган жойни кўриб, уни худди ҳеч нарса бўлмагандай қилиб тузатиб қўйибди.
– Нимага ундай қилдинг ? – кичик фаришта сўрабди.
Бунга катта фаришта шундай жавоб берибди:
– Ҳеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан.
Эртаси куни улар тунаб қолгани камбағал, лекин меҳмондўст йигит ва унинг хотинини уйига келишибди. Эри хотин уйида бор нарсани фаришталар билан баҳам кўришибди, ва уларга ўз жойларини таклиф қилишибди. Қаерда уларга дам олиш қулай бўлса ўша ерда дам олишларини айтишибди, ўзлари эса ерда ётишибди.
Эрталаб фаришталар уйғониб ҳовлига чиқишса эру хотинни йиғлаб ўтирганини кўришибди. Уларнинг яккаю ягона, сутини ичиб базўр кун кўриб юрган сигирлари ўлиб ётар эди.
– Нега сен бундай қилдинг? -сўрабди кичик фаришта, катта фариштадан.
– Биринчи эркакнинг ҳамма нарсаси бор эди, ва сен унга ёрдам бердинг деворини тузатдинг. Бу оилани эса деярли хеч нарсаси йўқ эди, лекин улар тайёр эдилар сен билан ўзларида бор нарсани баҳам кўришга, сен эса йўл қўйиб бердинг уларнинг яккаю ягона сигирини ўлишига. Нима учун!?
– Ҳеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан, – жавоб берди катта фаришта.
– Қачон биз сен билан ертўлада бўлганимизда, мен тушундим ўша ўйилиб тушган деворнинг ортида бир хумда олтин бор эди. Уйнинг эгаси эса ҳасис эди ва хеч кимга яхшилик қилишни ҳоҳламасди. Агар ўша олтинларни у топганида бундан ҳеч кимга фойда йўқ эди, шунинг учун ҳам мен у деворни тузатиб қўйдим. Эртаси куни биз камбағалнинг уйида тунаб қолганимизда, бу уйга ўлим фариштаси келди, камбағални хотинини олиб кетгани. Мен унга сигирни бердим…

loading...