Ишлаб чиқарилганига 9 йил бўлган автобуснинг “янги” сири

0

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, хорижий давлатдан юртимизга олиб келинган автобус Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига  қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур автобус, ҳужжатларда кўрсатилганидек, 2019 йилда эмас, 2011 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди ва 760 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...