Мафия – дунёнинг таниқли ва қўрқинчли жиноий гуруҳлари

0

Баъзи давлатларда мафия катта кучга эга бўлиб, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётига ўз таъсирини ўтказа олади. Якудза, Коза Ностра, Жаҳаннам фаришталари… Ушбу мақоламизда мафия жиноий ташкилотлари ҳақида сўз юритамиз.

Ситсилия мафияси


ХIХ аср бошларидан Ситсилия ҳудудида фаолият олиб бораётган бу мафия халқаро ташкилотга айланган. Коза Ностра номи билан танилган ушбу ташкилот барча соҳалар бўйича жиноий гуруҳ ҳисобланади. ХХ асрдан бошлаб асосий йўналиши – бандитизм.

Рус мафияси


Расман бу энг даҳшатли жиноий группировка. ФБР агентлари рус мафиясини “Ер юзидаги энг хавфли одамлар”, деб атайдилар. Рус мафияси деганда Россия ҳамда Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги жиноий ташкилотлар тушунилади. Рус мафиозлари асосан харбий тактикани қўллайдилар ва буюртма қотилликлар билан шуғулланадилар.

Мексика мафияси (Ла эМе)


У жиноий гуруҳ АҚШ нинг жанубий соҳилбўйи ҳудудида фаолият юритади ва асосан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади. Ушбу жиноий гуруҳ аъзоларини қўлдаги ва кўкракларидаги махсус белгилар туширилган татуировкалари орқали таниш мумкин.

Якудза


Якудза – Япониянинг жиноий синдикати бўлиб, ғарб мамлакатларидаги мафия ташкилотларига ўхшаб кетади. Бироқ улардан тубдан фарқ қилади: уларнинг расмий бошқарув идоралари ҳамда ОАВ бор. Шунинг учун улар ҳақида очиқчасига, бемалол ёзишади.

Хитой Триадаси


Триада – Хитой давлати ҳамда хитой шажарасидаги жиноий ташкилотнинг махфий шакли. Уларнинг шахсий тушунчалари бор (3 рақамининг мистик маъноси), номи ҳам шундан келиб чиққан. Бугунги кунда триада Тайван, АҚШ ва Хитой иммигратсиясининг бошқа ҳудудларида мафия кўринишидаги  жиноий ташкилот сифатида танилган ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноий фаолиятлар билан шуғулланади.

Триада энг ватанпарвар мафиялардан биридир. Халқаро ҳодисалар даврида чет эл фуқароларининг хавфсизлигини таъминлайдилар, атипик пневмония авж олган паллада эса ушбу касалликнинг давосини топган врачга 1 млн. доллар мукофот пул беришни ваъда қилганлар.

Жаҳаннам фаришталари (АҚШ)


Дунёнинг турли бурчакларида филиаллари бўлган дунёдаги энг йирик мотоклублардан бири. Бу банда аъзоларини гиёҳванд моддалар савдоси, рекет, қотиллик ва бошқа жиноятларда айблашади. Айтишларича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Американинг Ҳарбий Ҳаво Кучлари таркибида бомбардировкачиларнинг 303-ескадриляси бўлган. Урушдан кейин бўлинма тарқатилди ва учувчилар ишсиз қолиб кетганлар. Улар ватан уларни унутиб, тақдир ихтиёрларига ташлаб қўйган, деган хулосага келганлар. Шунинг учун “золим давлатларига қарши бориб, бу йўлда мотоклубларда жипслашиб, ўз норозиликларини билдирадилар”.

loading...