Наманганда вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди…

0

 

У Манзурахон Азизова исмли аёл. Наманган вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари шу йил 14 январ куни «Уйчи-Наманган» автомобил йўлида автоҳалокатга учради. Афсуски, врачлар Манзурахоннинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У олинган жароҳатлар оқибатида касалхонада вафот этди.

Манзурахон Азизова 2006-2015 йиллар оралиғида Наманган вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2017 йилдан бери Учқўрғон туманидаги кўп профилли поликлиникада бош врач лавозимида ишлаб келган.

 

loading...