НОВОРОССИЙСКДА БАШОРАТЧИ, ТАБИБ, ЭКСТРАСЕНС МУШУК СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ…

0

 

Россиянинг Челябинск вилоятига қарашли Новороссийск шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган эркак башоратчи, табиб, экстрасенс мушугини сотувга қўйди. Мушукни эгаси 20 миллион рубл миқдорда баҳолаган.

Унинг айтишича, мушукни яқинда оламдан ўтган табиб аёлнинг қабри тепасида учратиб қолибди. Мушук қабр тепасида ўтирганча товушсиз, сукут сақлаган ҳолда марҳума эгаси билан тиллашаётган экан. Ажабланарлиси, эркак мушукни уйига олиб келган. Қорнини тўйдирган, парваришлай бошлаган. Эвазига ҳар куни худди шу мушук тушига кириб муаммоларни қандай ҳал этиш, нима қилиш кераклигини айтиб бера бошлаган.

— Мен ҳайратдан ёқа ушладим, — дейди эркак. — Мушукнинг башоратчи, табиб, экстрасенсликдан хабардорлигини биринчи кўриб туришим эди. Олиб келганимдан бери ҳар куни тушимга кириб муаммоларимни ижобий ҳал этишда маслаҳатлар беради. У айтганидек йўл тутсам, ишим битиб кетаверадиган бўлди. Лекин охирги марта ўтган куни тушимда мушук уни сотишим лозимлиги, пулларни эса қийналган оилаларга тарқатишим кераклигини айтди. Шу сабабли уни сотувга қўйишга мажбур бўлдим…

Дарвоқе, эркак мушукни 20 миллион рубл миқдорда баҳолаган. Аммо харидор чиқса, савдолашишга ҳам тайёр экан.

 

loading...