Тошкентдаги улгуржи савдо бозорида бир эркакни пичоқлаб ўлдиришди…

0

 

Фожиа шу йил 11 январ куни Бектемир туманидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида маҳаллий вақт билан соат 12: 10 да содир бўлди. Маълум қилишларича, 1965 йили туғилган А. Исмоилов ва унинг таниши 1975 йили туғилган А. Абдураҳмонов шу бозорда фаолият юритишарди. Мижоз талашиш оқибатида жанжаллашиб қолишди. Исмоилов Абдураҳмоновни ошпичоқ ёрдамида пичоқлаб қўйди. Етказилган жароҳатлар туфайли жабрланувчи оламдан ўтди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 97- модда, 1- қисми («Қасддан одам ўлдириш») га асосан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...