U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди!

0
Бугун Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ босқичи якунига етди.

«D» гуруҳида ўтган мусобақа финалчиси Вьетнам сенсацион тарзда КХДРга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди.

Ўзаро ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Иордания ва БАА кейинги босқичга чиқди. Гуруҳда тўплар нисбатига кўра БАА биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон U-23 чорак финалда айнан БАА билан тўқнаш келадиган бўлди.

Бу ўйин 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.

«D» гуруҳи
Вьетнам – КХДР 1:2
Иордания – БАА 1:1

loading...