Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 17 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун пулларни бўлар-бўлмасга сарфлайвермаслигингиз тавсия қилинади. Серқатнов йўлларда, рўзғордаги юмушларни адо этаётганда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Жамоангизда ҳамкасбларга келажак режаларингизни ошкор қилманг. Акс ҳолда оғзингиз бўшлиги ўзингизга қарши ишлай бошлаши мумкин. Башарти ошқозонингиздан шикоятингиз бўлса, зудлик билан парҳезга ўтинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

17 январ куни саволлар жуда кўп бўлади. Аммо уларнинг барчасига жавоб топишингиз мушкул кечади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда, тартибга амал қилинг. Бошқа иш қидириб юрганлар бугун муваффақиятга эришади. Сиз излаган иш шундоқ йўлингиздан чиқади. Руҳиятингизда жиддий муаммолар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Кайфиятингиз кун давомида сакраш палласини бошдан кечириши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун ҳатто энг яқин инсонлардан ҳам пул қарз ола кўрманг. Бундай имкониятлар кўп бўлади. Лекин сиз уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Молиявий инқирознинг умри тугаб бормоқда. Яқин орада яна киссангиз пулга тўлади иншооллоҳ. Буёқда яхши ишлаганингиз учун мукофотлар келай деб турибди. Қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар сафарга чиқиш керак бўлса, бу амални ортга сурманг. Чунки сафар сизга моддий манфаат келтиради.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

17 январда рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Айниқса, шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, улар сизни тириклай ютишга тайёр туришади. Уларни майин жилмайган ҳолда мағлуб этинг. Эмоцияга асло бўйсуна кўрманг. Туйғулар жуда кучли кўринган тақдирда ҳам атрофга реал назар билан боқинг. Бугун азартли ўйинлар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун улардан нари бўлишингиз тавсия этилади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Дўст қиёфасида бир инсон йўлингиздан чиқадики, у сизни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашади. Сизга ишга ижодий ёндашишда яқин кўмакдош бўлади. Охири йўқ бойликларни унутинг. Бугун оладиган пулларингиз бажарган ишларингизга яраша бўлади. Пуллар кам туюлса ҳам ўзингизни босинг-у, банкдан кредит олишни хаёлингиздан чиқариб ташланг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

17 январ куни паризод буржи остида таваллуд топганлар хотиржамликда кун кечиришади. Кайфиятингиз позитивга тўла бўлади. Бу оилангиз даврасида мириқиб ҳордиқ чиқариш учун қулай имконият демакдир. Фойдаланиб қолинг. Ишни камроқ ўйланг. Ўй сурган билан иш битиб қолмайди. Молиявий муаммолар ҳам ўз-ўзидан бартараф бўлмайди. Тер тўкишингиз керак. Оиласизларнинг шахсий ҳаётида ажойиб бир инсон пайдо бўлади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун биринчи қиладиган ишингиз серқатнов йўлларда эҳтиётингизни ўйлашдан иборат бўлиши лозим. Шошма-шошарлик сизни фақат фалокат сари етаклайди холос. Худо асрасин. Айримлар ўтмишдаги муҳаббатини учратиб гаплашишлари мумкин. Овқатланишда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Акс ҳолда ошқозонингизни гастритга йўлиқтиришингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 январда молиявий муаммоларни шу қадар катта тезликда бартараф этасизки, сизни таниган-билганлар ҳайратдан тош қотади. Оила қурмаганлар учун бугун ўзи ишлайдиган офисда романтик танишув кузатилади. Баъзилар эса раҳбарлар кўрсатмасига биноан хизмат сафарига жўнаб кетишади. Худди шу сафар сизга бўлғуси жуфтингизни дуч келтиради. Рўзғорингизда жиддий муаммолар пайдо бўлса, ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун атрофдагилар билан мулоқотларни чегаралашингиз талаб этилади. Кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Атрофингизда негатив энергия изғиб, ҳафта давомида оёғингиздан олишга уринади. Бардамликни қўлдан берманг. Ишда асосан тезликка эътибор қаратинг. Банкдан кредит олиш, қарзларни қайтариш ва қимматбаҳо совғалар харид қилиш бугун хайрли кечади. Истакларга бўйин эгсангиз, бугун зиён кўрмайсиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

17 январ куни барча ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Бажарадиган ишингизни мураккаблаштиришга ҳаракат қилманг. Оддий усуллар ёрдамида адо этаверинг. Чунки бу нарса маош ёки мукофотга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг. Фильм томоша қилинг, ёки китоб мутолаа қилинг. Шу йўсинда мириқиб дам олинг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун керак бўлса ҳамма ишларни йиғиштириб қўйиб саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз сўралади. Организмингизга неки зарар етказса, ўшанга қарши шафқатсиз кураш олиб боринг. Зарарли одатларга қарши биринчи бўлиб курашинг. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар учун бу жуда зарур. Шахсий автомобилингиз бўлса, олис сафарга чиқишни режа қилманг. Йўлларда зиён кўришингиз хавфи бор.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

17 январда ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳатто, шахсий масалаларни, учрашувларни четга суришга мажбур бўласиз. Аммо тақдирдан шикоят қилманг. Нима билан машғул бўлсангиз, фалсафий ёндашишга ҳаракат қилинг. Пулларингизни тежаб ишлатиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бўлар-бўлмас харажатларга берилсангиз, молиявий инқирозга юз тутасиз. Айрим дўстларимиз эҳтиётсизлик туфайли шамоллаб қолишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...