Адебайор, Гомес билан келишув амалга ошмади, лекин “Пахтакор” бошқа бир машҳур футболчи билан шартнома имзолади! ФОТО

0
Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок «Пахтакор» футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг «Гўзтепа» клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок «шерлар» сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг telegram’даги каналида маълум қилди.

«Пахтакор» ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний «нуқта»ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ «Пахтакор» Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга «Пахтакор» томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада «Пахтакор» аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги «Гўзтепа» жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. «Пахтакор» эса Бундеслигада ва «Базель» орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган «Пахтакор» қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.

Норасмий маълумотларга кўра, «Пахтакор» ГомеС ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш «Пахтакор» учун чинакам яхши трансферга айланди» – деб ёзади Беғамов ўз каналида.

loading...