АМЕРИКАДА ТЎҚ ЯШИЛ РАНГЛИ КУЧУК ТУҒИЛДИ…

0

 

Бу ажабтовур воқеа Американинг Шимолий Каролина штатига қарашли Кантон шаҳридаги хонадонлардан бирида кузатилди. «Жипси» лақабли немис овчаркаси жами 8 та фарзандни дунёга келтирганди. Шуларнинг бири тўқ яшил юнг билан дунё юзини кўрди. Хонадон эгалари аввалига қўрқиб кетишди ва ветеринарга мурожаат этишди. Ветеринар айтдики, эмбрион ичагида зардобнинг керагидан ортиқлиги туфайли кучукча она қорнидалик пайтида худди ўша зардоб домида қолган. Шунинг эвазига юнги тўқ яшил рангга кирган. Лекин бу қўрқинчли эмас. Вақт ўтиши билан кучук юнги одатий рангга кираркан.

Қизиғи, хонадон эгалари бу кучукчага «Халқ» деб лақаб қўйишибди. Айтишларича, у жуда баджаҳл ва қасоскор ҳам экан.

 

loading...