Бахтми ёки бахтсизликми? 

0

Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди.
Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
«Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”,-дея жавоб берди.
Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар «Бахтингиз бор экан, қўшни”-деса қария унга яна
«Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”,-дея жавоб берди.
Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли «бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
«Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”
Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: «Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди”,-деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.

loading...