Екатеринбурглик 16 яшар қизни 50 ёшли эркакка узатишмоқчи эди. Қиз ўлишни маъқул билди…

0

 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган 16 ёшли қиз мактабда аъло баҳоларга ўқирди. Аммо 9-синфни тугатиши билан ота-онаси уни турмушга бериш ҳаракатига тушди. Куёв бўлмиш ироқлик курдлардан бўлиб, 50 ёшда экан. Қиз қанча қаршилик кўрсатиб йиғламасин, ота-онаси қулоқ тутмади. Ҳойнаҳой, курд жуда бадавлат бўлса керак-да.

Хуллас, қиз 50 ёшли эркакка теккандан кўра, ўлишни афзал билди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.

 

loading...