ЭРОННИНГ ИРОҚДАГИ АҚШ ҲАРБИЙ БАЗАЛАРИГА ҚИЛГАН ҲУЖУМИ АСОРАТЛАРИ…

0

 

Маълумингизким, шу йил 8 январ куни Эрон Американинг Ироқдаги иккита йирик ҳарбий базасига жами 15 та баллистик ракеталарни йўллаган. Бу ҳужум мамлакатдаги кўзга кўринган генерал Қосим Сулаймоний учун қасд олиш амали сифатида баҳоланган. Лекин Америка президенти Дональд Трамп ва Пентагон раҳбарлари ушбу ҳужумлар оқибатида биронта ҳам америкалик ҳарбий жабр кўрмаганини маълум қилганди. Аслида эса бу маълумотлар ғирт ёлғон экан.

Куни кеча ракета ҳужумлари пайти базаларда ёки базалар яқинида бўлган ўнлаб аскарлар, офицерлар Қувайт ва Германиядаги клиникаларга олиб кетилган. Уларнинг кўпчилиги мия чайқалиши ва шу каби психологик хасталиклар, жароҳатлардан азоб чекмоқда. Трампнинг гапига кўра, керак бўлса, яраланганлар Америкадаги кўзга кўринган клиникаларга ётқизиларкан.

 

loading...