Эртага тонгда Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги навбатдаги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади ФОТО

0
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз келаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ўзининг навбатдаги жангини WBC’нинг собиқ чемпиони мексикалик Адриан Эстреллага (29-4, 24 КО) қарши ўтказади.
Беллашув АҚШнинг Айова штати Слоан шаҳридаги ареналардан бирида бўлиб ўтади. “Спорт” телеканали ушбу тўқнашувни 18 январь, тонгги соат 08:00дан бошлаб жонли эфирда трансляция қилишни режалаштирган.
loading...