ФБР жиноятчининг айфонини Apple ёрдамисиз ҳам оча олди! Лекин террорчиники…

0

Мазкур айфон Барис Али Кох исмли кишига тегишли бўлиб, у ўзининг жиноятчи акаси АҚШдан қочиб кетишига қалбаки ҳужжатлар билан ёрдам берган. Forbes нашрининг ёзишича, Кох ўтган йили ФҚБ томонидан ушланган ва унинг смартфонини олиб қўйишган. Гумонланувчи ўз айфонининг қулфини очишга рози бўлмаган ва ҳуқуқ-тартибот идораси мутахассислари бу мақсадда GrayKey қурилмасидан фойдаланишган.

Қизиғи шундаки, ФБР ўтган ҳафта ҳам иккита iPhone қулфини очишда ёрдам беришини сўраб Appleга мурожат этган, купертинолик корпорация эса бош тортган. Бу смартфонлар Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучлари курсанти Муҳаммад Саид Алшамранийга тегишли бўлиб, у Флорида штатидаги Пенсакол ҳарбий денгиз аэродромига ҳужум қилиб, АҚШнинг уч нафар денгизчисини ўлдирган ва саккиз нафарини яралаган, ўзи ҳам ҳалок бўлган. Ҳукумат 6 декабрда амалга оширилган бу ҳужумни террорчилик хуружи деб ҳисоблаган.

Apple террорчиликда айбланаётган шахснинг смартфонлари қулфини очишни рад этгани учун ҳатто шахсан президент Дональд Трамп ҳам корпорациядан норозилигини айтган. Бироқ купертиноликлар ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари дахлсизлигини ҳатто давлат манфаатларидан ҳам устун қўйишмоқда.

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: модомики ФҚБ мутахассислари Барис Али Кохнинг айфони қулфини оча олишган экан, Алшамранийнинг смартфонларини блокдан чиқаришда нега яна GrayKey’дан фойдаланишмаяпти? Инсайдерлар ҳозирча бунинг сабабини аниқлай олишмаган, айрим тахминларга кўра, мазкур мослама iPhone ҳимоясини бузишда маълум чекловларга эга (масалан, бир мартагина ишлайдиган) бўлиши мумкин.

loading...