Google хариталари ёрдамида топилган 8 та ажабтовур топилмалар (фото)

0

Сайёрамизнинг коинотдан олинган суръатларини томоша қилиб туриб кўпгина ажабланарли ва баъзан ақлбовар қилиб бўлмайдиган нарсалар топиш мумкин.

Биз сиз учун Google хариталарида дунёнинг ҳар хил бурчакларидан интернет фойдаланувчилари топган энг ғаройиб ва сирли жойларни йиғдик.

Ироқдаги қонли кўл

2007 йили Ироқнинг Садр шаҳри яқинида қип қизил рангдаги кўл топилган эди. Бу кўл устида кўп спекуляциялар бўлган. Аномал ҳодиса келиб чиқиш тахминлари жуда турфа бўлиб, оқава сувларидан тортиб то яқин атрофда жойлашган қассобхона чиқиндиларигача эди. Аммо кўл сувининг рангини ўзгаришига олиб келган сабаблар шу бўйича аниқланмади. Бугунга келиб кўлнинг кўриниши бошқа кўлларникига ўхшайди.

Юрак кўринишидаги орол

Хорватияга тегишли Галешняк ороли 2009 йили спутник хариталарида топилган эди. Орол жуда тез машҳур бўлиб кетиб, бир вақтлар кимсасиз бўлган ер энди бутун дунёдан келган севишганларнинг зиёратгоҳ жойига айланди.

Бармоқ изи кўринишидаги лабиринт

Англиянинг Брайтон шаҳрида «Хоув» боғида одам бармоғининг изи кўринишидаги оҳактошдан терилган лабиринт жойлашган. У 2006 йили рассом Крис Друри эскизи бўйича барпо этилган. Бу лабиринтнинг бошқаларидан фарқи шундаки, ундаги марказга олиб борувчи йўлакларда берк йўлаклар ва айрилишлари йўқ.

Свастика кўринишидаги бино

АҚСҲ Харбий қомондонлигига тегишли свастика шаклидаги бинони 2006 йили Google фойдаланувчилари топдилар. Қомондонликда бу ўхшашликни фақат қурилишлари олиб борилётган ва уни ўзгартириб бўлмайдиган вақтда свастика фигураси билан ўхшашлик аниқлангани ҳақида маълумот беради.

2007 йили 600 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар ландшафтни ўзгартириш ва қуёш батареялари ўрнатиш учун ажратилиб, улар ўрнатилганда бинониг шаклини беркитишган. Бугун спутник хариталарда фақат битта L шаклидаги корпусни кўриш мумкин. Қолганлари қуёш батареялари пластиналари билан ёпиқ.

Дарахтлар билан қопланган кема

Австралиянинг Сидней шаҳри яқинида оқиб ўтувчи Парраматта дарёсида бу ташландиқ ва дарахтлар билан қопланган кема спутник томонидан суръатга олинган. SS Ayrfield номи остидаги кема сувга 1911 йили тушурилган эди. 1972 йили кемани хизматдан ечиб олишган ва ўша вақтдан бери дарёнинг қуйилиш жойида турибди.

Руминиядаги номаълум учар жисм

Руминиянинг Тимишоара шаҳари яқинидаги ташландиқ фермаларниниг бири ёнида бу шакл жиҳатидан фантастик жанрдаги фильмлардаги номаълум учар жисмга ўхшаш объект топилган. Бу топилма бизнинг сайёрамизга ўзга сайёралик кема келиб қўнгани тўғрисида кўп мишмишларга олиб келди. Ҳақиқатда эса, бу учар ликопча бир вақтлар Тимишоарани сув билан таъминлаган, ҳозирда эса ташландиқ сув минораси.

Ҳарбий самолётлар қабристони

«Девис-Монтен» авиабазаси АҚСҲнинг Тусон шаҳари яқинида жойлашган. Бу ерда 4400 та самолётлар ва 40 та космик кемалар сақланади. Ҳар йили бу ерга 400 та техника бирликлари келтирилиб, яна шунчаси сотиб юборилади ёки йўқ қилинади.

Лох-Несс кўлидаги ғаройиб мавжудот

Англиянинг Ноттингемида 25 ёшли қўриқчи Жейсон Кук Лох-Несс кўлининг спутник суръатларини кўриб чиқаётганида унинг сувларида сузаётган ғаройиб мавжудотни кўриб қолди. Ваҳоланки машҳур Несси мавжудлиги ҳақида ишончли маълумотлар йўқлигига қарамай, кўпчилик Google спутниги айнан уни суратга олган деб ҳисоблашмоқда.

loading...