Ҳар бир аёл гардеробида бўлиши керак бўлган энг керакли 12 буюм

0

Мода бир зумда ўзгаради, аммо гардероб сизга узоқ йиллар ҳизмат қилиши керак. Шу боис либос танлашда ҳар қандай вазиятда қўл келувчи ва классик услубга ҳос буюмларга кўпроқ эътибор беринг. Қуйидаги рўйхатимизда улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтганмиз!

1. Жинси


Латофат – ҳамиша урфда эканлиги ёддан кўтарилмаслиги лозим. Жинси буюмлар қандай марка ва қандай нархда эканлигидан қатиий назар, узоқ йил хизмат қилади ва барча либос билан ўзаро уйғунлаша олади.

2. Нейтрал рангдаги туфли


Кийишга ҳеч қандай поябзал топилмай қолган онларда нейтрал рангдаги туфли сизни мураккаб вазиятдан ҳалос этади. Унинг ортиқча безакларсиз бўлишига эътибор беринг.

3. Кулранг толстовка

Кулранг толстовка жинси билан ҳам, А силуетли офис юбкаси билан ҳам ноодатий тарзда уйғунлаша олади.

4.Калта кўйлак

Оддий бичимга эга калта кўйлакни баланд пошнали туфли билан бирга кечки базмлар, кардиган ва қулай поябзал билан эса кундалик учрашувлар учун кийиш мумкин.

5. Пиджак

Эркаклар кийимини ёдга солувчи пиджак ҳар қандай қомат соҳибасига жиддий кўриниш бера олади.

6. Футболка

Пахта матосидан тайёрланган оддий футболка турли либослар билан кийиш учун мўлжалланган. Унинг қора, оқ ва кулранг тусда бўлиши эса ҳар қандай вазиятда сизга қўл келиши мумкин.

7. Плаш

Плаш-макинтош– салқин кунларда энг мукаммал ечим бўла олади.

8. Кроссовка

Таътил ва сайр чоғида гардеробингининг бир четидан жой олган кроссовка (ёки кеда) жонингизга оро кириши аниқ. У ҳам бугунги куннинг энг оммалашган услубидаги муҳим қисмдир. Узун кўйлак билан уйғунлаштирсангиз ажойиб услубни ҳосил қиласиз.

9. Ёрқин рангдаги сумка

Сумка рангини танлаш ўзингизга ҳавола. Аммо унинг ёрқин ранги кундалик гардеробингизга янгилик олиб киради.

10. Этик

Этикни совуқ кунларда леггингс, жинси ва кўйлаклар билан кийиш қулайлик ҳамда замонавийликни таъминлайди.

11. Йўл-йўл футболка

Бу турдаги футболка бежизга Коко Шанелнинг энг севимли либослари қаторида бўлмаган. Унинг эркин силуетли бўлиши ҳаракат қулайлигини таъминлайди.

12. Қора кўзойнак

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ҳар қандай мавсумда сизга ажойиб услубини тўлдиришингизда қўл келади.

 

loading...