МИБ томонидан 8 ойдан буён қидирувда бўлган автомашина топилди

0

Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлаш, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари, мол-мулкини қидириб топиш ва хатлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

МИБ Ромитан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судининг 07.05.2019 йилдаги даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанки” АТБ Учтепа филиалининг жавобгар корхона ва Б.Қудратовга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвони таъминлаш мақсадида Б.Қудратов номига расмийлаштирилган “Ласетти” русумли автомашига нисбатан барча нотариал ҳаракатларга тақиқ қўйиш ва автомашина хатланиб, жарима майдонига келтириб қўйиш тўғрисидаги ажрими келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Ласетти” русумли автомашина номаълум томонга яширилган. Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан Б.Қудратов номида бўлган “Ласетти” русумли автомашинага қидирув эълон қилиниб, қидирув ҳаракатлари натижасида топилиб жарима майдонига жойлаштирилди.

loading...