МИБ Тошкентда 9 та жамиятнинг 5 миллиарддан ортиқ пулларини ундириб берди

0

Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича  Навоий вилоят судининг 07.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан судланган И.Ю. ва бошқаларнинг  жиноят иши бўйича жиноят оқибатида етказилган зарар 5.074.078.429 сўм пулларини ундирувчилар, яъни жабрланганлар “Жебатчи” МЧЖ, “Навоий” МЧЖ, “Тудакўл жавоҳири” ФХ, “Agro Great Group” МЧЖ,  “United Team Dream”МЧЖ, “УПП”АЖ, “Автотрансстроймеханизация”АЖ, Навоий шаҳар ДСИ ва “Супер оҳак” МЧЖлар фойдасига ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган ва қўзғатилган.

Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида юқоридаги қарздорлик, яъни 5 миллиарддан ортиқ жиноят натижасида етказилган зарар пуллари жабрланган ундирувчилар фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган.

loading...