Мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси маълум бўлди

0

Аввалроқ, Россия Федерацияси Саратов области Татишев райони ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ЙТҲ юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 16 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08:20 да Саратов области Татишев райони ҳудудидан ўтувчи федерал аҳамиятга эга бўлган Р-158 “Нижний Новгород-Арзамас-Саранск-Исса-Пенза-Саратов” автомобиль йўлининг 580 кмда Полчаниновка аҳоли яшаш пунктидан 30 км шимолий-ғарбий йўналишда Волга-ГАЗ-3110 автомобили ҳамда Hyundai минивен автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бунинг оқибатида, жами 9 нафар фуқаролар тан жароҳати олган. Шулардан 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, вафот этган фуқароларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Шунингдек, 5 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Саратов шаҳар вилоят клиник касалхонасига ётқизилганлар. Уларнинг 3 нафари ўзбекистонлик бўлган.

ЙТҲ консуллик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди:

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Болтабаев Нодир, 1979 йил туғилган (Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида истиқомат қилган).

Собиров Сардорбек, 1997 йил туғилган (Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилган).

Тан жароҳати олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Мухамедова Гулором, 1968 йил туғилган (Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади).

Ибатов Суннат, 1989 йил туғилган (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида истиқомат қилади).

Баллиев Иса, 1998 йил туғилган (Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида истиқомат қилади).

Мазкур ҳолат юзасидан хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вафот этган фуқароларнинг қариндошларига хабар бериш ва жасадларини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиатранспорти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

 

qalampir.uz

loading...